Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-2016. Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича рейтингда 35-ўринга кўтарилди
Бокс бўйича 49 килограммгача бўлган вазнда Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль соҳибига айланди ва Ўзбекистон делегациясига турнирдаги илк олтин медални олиб келди.
Шу кунгача Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медаль қўлга киритган ҳолда 57-ўринда жойлашганди. Дўстматовнинг олтин медали эса терма жамоани бир медаллар ҳисоби бўйича норасмий рейтингда 35-ўринга олиб чиқди.

Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадага 70 нафар спортчи билан ташриф буюрган. Ўзбекистон вакиллари спортнинг 15 тури бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда.