Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўлсозлар масъулиятсизлиги оқибатида ЙТҲ содир бўлди
Суратлар: Facebook.com
Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида кенг қамровли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчилар ва пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлардан бири Оқтепа майдонини Шота Руставели кўчаси билан боғловчи Муқимий кўчасида давом этмоқда.
Мобил мухбирнинг ташвиш билдиришича, йўлсозлар ўз вазифаларини бажараётганларида “хўжакўрсинга” усулида бажариб, вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашишмоқда.
Айнан уларнинг таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида огоҳлантириш белгиларини қўймасликлари, ҳайдовчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам моддий зарар кўришларига олиб келмоқда.
Хусусан, 14 август куни Бунёдкор проспекти бўйлаб Миллий боғ метросидан Чилонзор метроси томон ҳаракатланиш вақтида асосий йўлда ҳаракатланаётган Спарк автомашинаси жиддий ҳалокатга учради. Бунга Муқимий ва Бунёдкор шоҳ кўчаси чорраҳасида йўлсозлар томонидан трамвай излари кўчириб олинаётганида ковланган чуқурчалар сабаб бўлган.

Ҳайдовчи эса, йўл қурилиш ишлари олиб борилаётгани хусусида огоҳлантирувчи белгилар бўлмагани сабаб, ушбу чуқурлардан бирига тушиб кетган. Чуқурлар узоқдан кўринмагани сабаб ҳайдовчида йўлдаги хавф борасида шубҳа уйғотмайди. Ўра борлиги ёки таъмирлаш иши олиб борилаётгани тўғрисидаги огоҳлантирувчи белгининг йўқлиги эса, ҳайдовчининг диққатини бирмунча сусайтириши аниқ.
Шунга кўра, белгиланган 70км/соат тезликдан ошмаган ҳайдовчи ҳам бехосдан дуч келган ўрага тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машина шунчалик жиддий талофат кўрганки, уни қайта тиклашнинг имкони бўлмаслиги мумкин.
Ҳайдовчини машина ичидан чиқариб олиш учун ярим соат уринишган ва уни шифохонага етказишган.
Йўлсозлардан шаҳар аҳли ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қилаётган ишларига янада эътиборлироқ ва масъулият билан ёндашишлари сўраб қолинади.
Мавзуга оид
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
14:26 / 15.12.2025
Тошкентда чиқиндиларни қайта ишловчи янги завод қурилади
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
11:58 / 15.12.2025