19:04 / 16.08.2016
53073

Ўзбекистон спортининг янги қаҳрамони билан яқиндан танишув

23 ёшли Ҳасанбой Дўстматов Рио-де-Жанейродаги олимпиадада чемпионга айланиб, Ўзбекистон спортининг янги эрасини очиб берганлардан бири бўлди.

Айни вақтда бутун Ўзбекистон аҳли ўзбек спортининг янги қаҳрамонини алқамоқда. Ҳали навқирон бу йигит ёрқин келажакдан муждалар бермоқда. У чемпион сифатидаги илк интервьюсида ҳам 4 йилдан кейинги Токио олимпиадасида ватан шарафини муносиб ҳимоя этишга ваъда қилди.

Унга олтин медаль ярашди.

Ҳасанбой Дўстматов 1993 йилнинг 24 июнида Андижон вилояти, Булоқбоши туманида отаси Маъруфжон Ҳайитбоев ва Дилнозахон Ҳайитбоева оиласида дунёга келган. У спортдаги илк муваффақиятига 2009 йилда эришган. У ўша йили Қозоғистондаги хотира турнирида чемпионликка эришган. 2011 йилда эса 49 килограммгача вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.

У Булоқбоши туманидаги Дўлан қишлоғида ота-онаси билан истиқомат қилади. Қаҳрамонимиз спорт коллежини битирганидан кейин Андижон Давлат университетига ўқишга киради. Айни вақтда у университетнинг магистратура босқичи 1-курс талабаси.

Сайт мухбири билан онлайн суҳбат чоғида шу аёнлашдики, у бир сўзли, дангал, ёлғонни хушламас, шу билан бирга ўта самимий ҳақиқий ўзбек йигити. Ундан спортдан бошқа қизиқишлари ҳақида сўралганида очиқчасига бундай қизиқишлар мавжуд эмаслигини баён қилди. Шу билан бирга Play Station ўйнаб туришини қўшимча қилди.

Олимпиада чемпионининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига сайр қилгудек бўлсангиз, унинг етарлича юморга бой эканига гувоҳ бўлиш мумкин. ( hasanboydusmatov )

У болалар билан муомила қилишга уқувли

 Ҳасанбой ва унинг дўстлари

Ҳасанбой ва унинг жамоадошлари. Рио-де-Жанейро.

Чемпион ва бўлажак чемпионлар

Қаҳрамонимиз қизиқ саргузаштлардан тап тортмайди

Спортчи Шарқ халқлари маданияти билан танишиш чоғида

Ҳасанбой табиат фарзанди

У балки келгусида ватан шарафини халқаро майдонларда бошқа спорт тури бўйича ҳам шарафлаб чиқар..

Яна масалан, от спорти бўйича

 Спорт кучли боксчига эга бўлгани ҳолда, санъат бир истеъдоддан айрилган :)

Диққат қилинг, у "Барселона"нинг ашаддий мухлиси

 Мессию Рэмси Ҳасанбойга тақлид қилганми?

Унинг телеграмдаги аккаунтига жойлаштирилган суратлардан бири

 

Top