20:38 / 18.08.2016
8711

Роберт Де Нирога Лондон марказида бутик-меҳмонхона қуришга рухсат берилди

“Оскар” мукофоти лауреати, америкалик актёр Роберт Де Нирога Лондон марказида бутик-меҳмонхона қуриш учун рухсат берилди. Бу  Sky News хабар бермоқда. 

Мазкур қарор Вестминстернинг шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Wellington Hotel’да 83 та номер бўлади. Шунингдек, спа-салон, ресторан, ёпиқ клуб ва савдо шохобчалари ишлайди.

Буюк Британия пойтахтида ушбу меҳмонхонани қуриш режаси 2016 йил бошида эълон қилинган эди. Де Ниронинг маълум қилишича, Лондон – дунёнинг ёрқин ва космополитик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Меҳмонхона Ковент-Гарден туманида барпо этилади.

Wellington Hotel қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланади, унинг очилиши 2019 йилга мўлжалланган.
 

Top