Левит-Тищенко жанги ҳақида хазил ролик суратга олинди
Қозоғистонлик вайнерлар боксчилар Василий Левит ва Евгений Тищенко ўртасидаги катта шов-шувга сабаб бўлган жанг уларнинг назарида қандай бўлиб ўтганига доир видеоролик суратга олишди.
Instagram тармоғида Sekavines ники остидаги фойдаланувчининг саҳифасида "2016 йилги Олимпия ўйинлари бизнинг назаримизда" деб номланган хазил видеотасма пайдо бўлди.
Пародия сюжетига кўра, қизил ва кўк формалардаги боксчилар рингда жангга киришадилар. Роликда кўк кийимли боксчи(Левит)нинг устунлиги аниқ кўрсатиб берилади.
Жангнинг бундай тус олишини кўрган рефери қизил кийимли боксчига ёрдам бера бошлайди, кейин эса унга шифокор ва бошқа кишилар кўмак беришади, бунинг натижасида кучли боксчи бутун бир оломон билан жанг қилишига тўғри келади.
Жанг якунлангандан сўнг рефери "қизил"ни ғолиб сифатида эълон қилиб, унинг қўлини кўтаради, қозоғистонлик боксчи бунга хотиржам муносабатда бўлади ва "ғолиб"ни табриклайди. Бунинг устига у жанг натижасидан норози мухлисларни тинчлантиргандек бўлиб бармоғи билан "тинчланинг" ишорасини кўрсатади - Левитнинг бу ҳаракати бокс мухлислари орасида машҳур бўлиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик боксчи Евгений Тищенконинг ғолиб, деб эълон қилиниши қозоғистонлик мухлисларда катта норозилик уйғотди. Ҳакамларнинг қарори бутун дунёнинг нуфузли спорт каналлари томонидан ҳам аёвсиз танқид қилинди.
Кейинроқ Интернетда қозоғистонлик боксчи Василий Левит ва россиялик спортчи Евгений Тищенко ўртасида бўлиб ўтган жанг натижаларига доир петиция жойлаштирилди.
Халқаро Олимпия қўмитаси Левит - Тищенко жангининг баҳоланишини адолатли, деб топди.
Мавзуга оид
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024