17:46 / 24.08.2016
9562

Kia янги Rio дизайнини намойиш этди

Жанубий Кореянинг Kia компанияси ихчам хэтчбек, янги авлод Rio моделининг тизерини ошкор қилди. Унинг расмий тақдимоти 29-сентябрь куни Париж автокўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Машинани ишлаб чиқариш шу йилнинг охиригача йўлга қўйилади. 

Тўртинчи авлод «Рио»нинг ташқи кўриниши Германия ва Калифорниядаги дизайн студияларда ишлаб чиқилган. Жанубий Кореянинг Намьянг шаҳридаги Kia маркази мутахассислари улар билан ҳамкорлик қилишган. Хэтчбекнинг ғилдираклар асоси ва юкхона бўлими кенгайган. Унинг ҳозирги моделининг бу борадаги ўлчами 2,57 метр ва 288 литрни ташкил этади.

Тахминларга кўра, Kia Rio модели Android Auto ва Apple CarPlay интерфейсларини қўллайдиган янги ахборот-кўнгилочар тизимига эга бўлади. 

Унга Hyundai i20 моделига ўрнатилувчи 3 цилиндрли, 1 литрлик турбомотор  ўрнатилиши мумкин. Мазкур двигатель машинани 100 ёки 120 от кучи билан таъминлай олади. 

 

Top