Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mitsubishi раҳбари электр кроссоверининг пайдо бўлиши муддатига ойдинлик киритди
2020-йили Япониянинг Mitsubishi Motors компанияси электрмоторда ҳаракатланувчи биринчи кроссоверини серияли тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. У бутун дунё бўйлаб сотилади, дея маълум қилган автомобилсозлик компанияси раҳбари Осама Масуко.
Motoring нашрининг хабарига кўра, йўлтанламас аккумуляторни қайта қувватлантирмасдан 400 кмгача масофани ортда қолдира олади. Бундан ташқари, унинг барча ғилдираклари етакчи бўлади, муқобил бошқариш ва янги тўплам хавфсизлик тизимлари ўрнатилиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, Ground Tourer концепт-кари янги моделнинг пайдо бўлишини билдиради, дейиш мумкин. Шу йилнинг октябрь ойида намойиш этилиши кутилаётган прототипнинг илк тизери июнь ойи охирида намойиш этилган эди.
Mitsubishi компаниясида таъкидлашларича, Ground Tourer 2015-йили намойиш этилган XR-PHEV ва eX Concept моделларига ажойиб ўринбосар бўлади. Бу машиналарнинг биринчиси гибрид русумли бўлиб, 163 от кучига эга бензинли ва мотор ўрнатилган бўлса, иккинчиси электромобиль ҳисобланади.

Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025