16:13 / 25.08.2016
7118

Итини президент шарафига номлаган нигериялик ҳибсга олинди

Итини мамлакат президенти Муҳаммад Бухорий шарафига номлаган фуқаро жамоатчилик тартибини бузган ҳисобланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Нигериянинг Огун штатида яшовчи ва исми ошкор қилинмаётган эркак ўз ити номини Бухорий деб атади. У итнинг ён томонига унинг номини ёзиб қўйди ва мамлакатнинг Ислом динига эътиқод қилувчи шимолий қисмида уни сайрга олиб чиқди.

Шимолликлар эса бундан норози бўлишди ва полицияга арз этишди. Эркакни ҳибсга олишди ва суд эшитуви бошлангунга қадар гаров эвазига қўйиб юборишди.

Top