Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги Нью-Йоркда байрам қилинди
28 август куни АҚШнинг Нью-Йорк штати, Бруклин шаҳарчасидаги "Kaiser Park"да Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан "боғ сайили" (Uzbek Picnic) бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг барча гўшаларида бўлгани сингари океан ортида ҳам энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Мустақиллик айёми катта шодиёналар билан нишонланди.
“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган боғ сайлида катта қозонда палов тайёрланиб, ташриф буюрган меҳмонларга улашилди. Бир қатор хонандалар томонидан янграган дилрабо куй-қўшиқлар байрам иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.
"Нью-Йоркда Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган байрам кечаси ниҳоясига етди, аммо байрам шукуҳи бардавом бўлишига ишонамиз", дейди байрам ташкилотчиларидан бири kun.uz сайтига берган хабарида.



Мавзуга оид
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025