17:55 / 30.08.2016
4024

«Барселона» Алькасернинг трансферини эълон қилди

«Валенсия» ҳужумчиси Пако Алькасернинг «Барселона»га ўтиши бўйича жараён якунланди.

23 ёшли испаниялик ҳужумчи каталонияликлар клуби билан 5 йиллик шартнома тузган. Унинг шартномасида товон пули миқдори сифатида 100 миллион евро кўрсатилган. 

«Барселона» Алькасернинг трансфери учун 30 миллион евро тўлаган ва футболчи «Барса» учун ўтказган ўйинлари сонига кўра, 2 млн евро бонус сифатида берилиши мумкин.

Ўз навбатида Мунир Эл-Ҳаддодий «Валенсия»га кейинчалик 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йил муддатга ижарага берилган.

Ўтган мавсумда ҳужумчи «Валенсия» сафида 34 учрашувда майдонга тушиб, 13та гол урган.

Top