16:04 / 30.08.2016
6497

Microsoft MacBook Air'ни мазах қилди (видео)

Microsoft'нинг "агрессив ва талабчан феъли"ни эндиликда барча Surface Pro 4 планшетининг янги рекламасида кўриши мумкин. Реклама қисқа ҳазилга бой саҳна кўринишини ёдга солса-да, унда киноя ҳам етарлича топилади.   

Компания роликда бу сафар ҳам ўз маҳсулотларини Apple MacBook Air билан, олмали қурилмаларни эса яна бошқа нарсалар билан солиштириб, PC ва Mac фойдаланувчилари ўртасида "уруш"ни юзага келтириб чиқармоқда. 

Microsoft томони фикрича, уларнинг ажралувчи клавиатура, рақамли ручка ва сенсорли экран каби ноёб афзалликларга эга қурилмаси ўзининг функционаллиги билан «секин, оғир  ва бироз эскича урфдаги» MacBook Air'ни ортда қолдиради. Ҳаттоки, мушукнинг шляпаси ҳам бу ноутбукдан фойдалироқдир. Кулгили рекламада мана шундай лавҳаларни кўришингиз мумкин.

Top