16:04 / 02.09.2016
5315

Швейцар фирмаси 618 деталдан иборат соат-робот яратди

Женевадаги MB&F ижодий соат лабараторияси L’Epée мануфактураси билан ҳамкорликда Balthazar деб номланган стол устида ҳаракатланувчи соат-роботларни яратди. Модель 618 деталдан иборат. Бу ҳақида 2 сентябрь куни компания матбуот релизида хабар берилди. 

Роботнинг кўзлари 20 сонияли ретроград ёқут подшипниклардан иборат. Бальтазар механизмини яратишда анъанавий соат техникаси қўлланган. 

Balthazar модели 4та чекланган серияда 50 нусхада ишлаб чиқарилган - улар робот зирҳларининг ранглари билан (қора, кумуш, кўк ва яшил ранг) ажралиб туради. Бальтазар NB&F фаолиятидаги иккинчи  "робот-сеҳргар"га айланди: 2015 йилнинг кузида Максимилиан Бюссер Only Watch кимошди савдосига Мельхиор номли соат-роботларни қўйганди. Ягона нусхада ишлаб чиқарилган Melchior ‘Only Watch’ модели сотилди, ундан тушган пуллар эса кимошди қоидаларига кўра, Дюшен мускуллар дистрофияси билан курашувчи фондга йўлланди. 

MB&F (Maximilian Busser and Friends) — 2005 йилда Женевада Максимилиан Бюссер томонидан ташкил этилган соат лабараторияси. Оригинал механизмли лойиҳаларни ишлаб чиқаради, машҳур рассомлар ва дизайнерлар билан ҳамкорлик қилади. 

Top