20:41 / 04.09.2016
8263

Руни Англия терма жамоасида рекорд ўрнатди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни Англия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Словакияга қарши учрашувида бошланғич таркибга киритилди. Шу тариқа, 30 ёшли футболчи бугун терма жамоа учун 116-учрашувини ўтказади ва майдон футболчилари бўйича рекордни қайд этди. Бу билан у Дэвид Бекҳэмнинг натижасини янгилади.

Англия терма жамоаси учун энг кўп марта учрашув ўтказган футболчи дарвозабон Питер Шилтон ҳисобланади. У 125 учрашувда Англия шарафини ҳимоя қилган.

Англия терма жамоаси сафида шу вақтгача ўтказилган 115 ўйинда Руни 53та гол урган ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган.

Англия терма жамоасининг Словакияга қарши бошланғич таркиби: Ҳарт, Уолкер, Кэхилл, Стоунс, Роуз, Дайер, Ҳендерсон, Лаллана, Руни, Стерлинг, Кейн.

Манба: Tribuna.uz

Top