Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Навоий кўчаси ва Ўқчи маҳалласи оралиғидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди
Бугун 6 сентябрь соат 14:30да Фурқат кўчаси бўйлаб ёнғин содир бўлди – қуруқ ўтли майдон ёнди. Бу ҳақида nuz.uz нашри хабар берди.
Собиқ Навоий ярмаркаси ўрнида қурилган уйлар орқасидаги бўш майдонда кучли ёнғин чиққан. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қуруқ ўтлар билан қопланган майдон ёнган, ёнғин кучидан атроф тутунга бурканган.

Ёнғин содир бўлган жойга ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келишди ва тезкорлик билан ёнғин ўчоғини ўчиришди.
Жабрланганлар йўқ. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.



Мавзуга оид
12:40
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025