Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода Паралимпия ўйинлари очиқ деб эълон қилинди
7 сентябрь куни Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида XV ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросими олдидан ташкилий қўмита раиси Карлос Артур Нузман ва Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Филип Крэйвен нутқ сўзлади.
Шундан сўнг бразилиялик Клодоалду Силва 2016 йилги Паралимпия ўйинлари машъаласини ёқди.
Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини Лионда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича 2013 йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Дониёр Солиев майдонга кўтариб чиққан.
«Ҳилпираётган Ўзбекистон Давлат байроғи остидаги спорт делегациямизнинг байрамона кийимлари, айниқса, спортчиларимизнинг ўзини тутиш маданияти, халқимизга хос одоб билан чиқишлари бошқа давлат вакилларининг ҳавасини келтирди», — деб ёзилди МОҚ матбуот хизматининг хабарида.
Рио Паралимпиясида Ўзбекистон шарафини 32 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025
Бразилияда наркомафияга қарши операция: деярли 120 киши ҳалок бўлди
16:12 / 29.10.2025
Риода жиноий тўдага қарши қонли рейд: полиция амалиёти чоғида 64 киши ҳалок бўлди
16:18 / 30.08.2024