Фан-техника | 00:13 / 13.09.2016
7617
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi Mi 4c смартфони портлаб кетиб эгасига шикаст етказди

Xiaomi Mi 4c смартфони портлаб кетиб эгасига шикаст етказди. Нохуш воқеа кўчада юз берган, деб хабар бермоқда Хитой ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Phone Arena. Эркакнинг орқа чўнтагида бўлган смартфон у кўчани кесиб ўтаётганда тўсатдан ёниб кетган.

Оқибатда ёш йигит тўғри шифокорга борган: шифокорлар унинг оёғи сон қисмидан 3 даражали куйиш жароҳати олганини қайд қилишган. Журналистларнинг тахминича, смартфон аккумуляторидаги нуқсон сабабли алангаланиб кетган. Бироқ воқеанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.

Июлда Ажай Раж исмли фойдаланувчи YouTube’да Xiaomi Mi 4i смартфони қўлида ёниб кетгани видеосини чоп этганди. Смартфон бу вақтда қувват олаётган бўлган. 

Сентябрь бошида Samsung компанияси барча Galaxy Note 7 смартфонларини ортга қайтариб олаётгани маълум қилинганди. Бундай қарорга қурилманинг қувват олиш вақтида ёниб кетиши ҳолатлари сабаб бўлган.  

12 сентябрда смартфондан биринчи жароҳат олганлар ҳақида маълумот пайдо бўлди: 6 ёшли бола смартфонда видео кўриб ўтирганда, у тўсатдан портлаб кетган.  
 

Мавзуга оид