Жамият | 12:38 / 14.09.2016
10863
2 дақиқада ўқилади

XVI Халқаро Пушкин танловида 5 нафар ўзбекистонлик ўқитувчи ғолиб бўлди

8-12 сентябрь кунлари Москвада рус тили ва адабиёти муаллимлари учун XVI Халқаро Пушкин танлови бўлиб ўтди. Жорий йилги танловда иншо мавзуси - "Ўқув машғулоти. Сизнинг юртингизда рус тили ўқитувчисини ким ва қандай тайёрлайди?". Бу ҳақида Россия илм-фан ва маданият марказининг расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур танлов Москва ҳукумати ва Росҳамкорлик Федерал агентлигининг қўллаб-қувватлаши остида "Российская газета" томонидан ташкиллаштирилган.

Танловда 43 мамлакат иштирок этди, шулар ичидан 22 давлатнинг 50 нафар рус тили педагоги ғолиб, деб топилди. Шуниси қувонарлики, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан танловда иштирок этган 5 нафар рус тили ва адабиёти ўқитувчиси ҳам ғолиблар қаторидан жой олди: Асанова Дилфуза - Нукус; Мавланова Феруза – Жиззах вилояти; Наумкин Михаил – Бухоро; Каримова Раиса  - Марғилон; Одинаев Тимур - Термиз. Бундай юксак натижалар Ўзбекистонда рус тили ва маданиятига бўлган қизиқишдан далолат беради. 

Танлов ғолиблари Росҳамкорликнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасига кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди. 

Мавзуга оид