Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияга ўта кучли "Малакас" тўфони яқинлашмоқда
© AFP
Жорий мавсумда 16-бор қайд этилаётган кучли тўфонлардан бири бўлмиш "Малакас" Японияга жануби-ғарбдан яқинлашмоқда. У ўзи билан бирга кучли шамол ва жала олиб келмоқда.
Япония метеорология бош агентлиги маълумотига кўра, тўфон марказидаги босим 930 гектопаскални ташкил этади. Бундан ташқари, марказдаги шамол тезлиги секундига 70 метр тезликда ҳаракатланади.
Айни дамда "Малакас" шимолий йўналиш бўйлаб, соатига 20 километр тезликда ҳаракатланмоқда. Метеорологиянинг прогноз қилишича, тўфон мамлакатнинг Хонсю оролига 20 сентябрь куни етиб келади.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, тўфон вақтида тўлқин баландлиги 10 метрга етади.
Мавзуга оид
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:28 / 22.02.2026
Ташлаб кетилган маймун боласи интернет юлдузига айланди
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026