Жаҳон | 15:10 / 18.09.2016
10063
1 дақиқада ўқилади

Жак Ширак шифохонага ётқизилди

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак Париж шаҳридаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Бу ҳақда Le Parisien хабар тарқатган.

Қайд этилишича, 83 ёшли Ширак Марокашдаги таътили вақтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаганди. 18 сентябрга ўтар кечаси у оиласи билан хусусий самолёт орқали Парижга учган. Самолёт бортида у билан бирга 2 шифокор учган.

Нашр маълумотига кўра, мамлакатнинг собиқ президентига пневмония ташхиси қўйилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид