Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар тарқатган.
Шу куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев иштирокида Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари, бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Иш фаолиятида мунтазам қолоқлик ва жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидакбар Пўлатов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари, туманнинг бир қатор мутасадди идоралари раҳбарлари — прокурор Тимур Нормуҳаммедов, давлат солиқ инспекцияси раҳбари Абдурауф Каримов жиддий огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
19:21 / 01.01.2026
Туман ҳокимлари кенгаш раиси лавозимидан кетди
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:54 / 02.09.2025