Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трампнинг бойлиги 1 йилда 800 млн долларга камайди
АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трампнинг бойлиги айни вақтда 3,7 млрд долларни ташкил қилади. Бу эса 1 йил олдингидан 800 млн долларга камроқ. Бу маълумот Forbes журнали томонидан келтирилган.
Нашр хабарига кўра, Трампнинг бойлиги камайишига Нью-Йорк бозорида кўчмас мулкнинг арзонлашуви туфайлидир. Журнал маълумотига кўра, бу йилда миллиардернинг 28та активларидан 18тасининг қиймати тушган.
Хусусан, Бешинчи авенюдаги "Трамп-тауэр", Уолл-стритдаги 70 қаватли бино, "Трамп-билдинг", Палм-бичдаги (Флорида штати) "Мар-о-Лаго" номли пляж клуби шулар жумласидандир.
Хабар қилинишича, Трамп юристлари маслаҳати билан ўз солиқ ҳисоботлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни истамаган.
Мавзуга оид
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:14 / 04.02.2026