Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ОПЕК қарорига кўра нефть қазиб олиш ҳажмини камайтирмайди
ОПЕК қарорига кўра, Эрон нефть қазиб олиш ҳажмини камайтирмайди, бироқ баъзи давлатлар буни қилишларига тўғри келади, деб айтди Эрон нефть вазири Бижан Зангане.
"Эрон нефть қазиб олиш ҳажмини камайтирмайди. Бироқ баъзи давлатлар ҳажмни камайтиришига тўғри келади", деб айтди Зангане.
Аввалроқ Зангане ОПЕК нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 32,5-33 млн баррель оралиғида чеклаш бўйича келишиб олганини маълум қилганди, бироқ Эрон ва бошқа давлатлар учун якуний ҳажм ўрнатилмаган. Бу масала бўйича ташкилотнинг кейинги учрашувида бир қарорга келинади. Кейинги учрашув 30 ноябрда Венада бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:35
ЕИ авиарегулятори авиакомпанияларни Эрон устида учмасликка чақирди
16:57 / 16.01.2026
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
14:41 / 16.01.2026
ОАВ: АҚШ авиаташувчи гуруҳини Яқин Шарққа йўналтирди
09:09 / 16.01.2026