Хитойда дунёдаги энг улкан лифт ишга тушди
Хитойнинг Хубей вилоятида Хубэй Янцза дарёсидаги дунёдаги энг йирик «Уч дара» гидроэлектростанцияси яқинида жаҳондаги энг катта кема лифти ишга тушди. Янги кема лифти муҳандислик ишининг мўъжизаси бўлиб, 113 метр баландликка умумий оғирликда 3000 тоннани кўтара олишга қодир.
Мазкур жараёнга тахминан 30-40 дақиқа вақт кетади. Бу эса бешта эшикдан иборат ўтиш тизимига нисбатан олти баробар тезроқдир. Баъзи кемалар қадам билан кўтарилишига тўғри келади, бироқ катта лифт кўплаб кемаларни кўчириб ўтишга имкон беради.
Лифтнинг оғирлиги тахминан 15 500 тонна атрофида. Бинонинг асосий таркибий қисми 169 метр баландликдаги тўрт темир бетонли устунлар ҳисобланади. Улар орасида ҳовузга ўхшаш узунлиги 120 метр, кенглиги 18 метр ва чуқурлиги 3.5 метр бўлган платформа ўрнатилган. Айнан шу ерга кема жойлашади.
Мавзуга оид
18:30 / 26.12.2024
Олимлар атиги 15 дақиқада олмос яратишни ўрганди
10:30 / 26.12.2024
Россия юк кемасининг Ўрта Ер денгизидаги ҳалокати. Ҳозиргача нималар маълум?
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
16:31 / 16.12.2024