Жаҳон | 08:17 / 29.09.2016
6785
1 дақиқада ўқилади
Обама Шимон Перес хотирасига Оқ уйда байроқни туширишни буюрди
АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй, АҚШ ва хориждаги ҳукумат биноларида Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес вафоти туфайли байроқларни туширишни буюрди.
"Исроилнинг собиқ президенти ва бош вазири Шимон Перес хотирасига ҳурмат сифатида АҚШ байроқлари Оқ уй ҳамда барча давлат бинолари ва ҳудудларида туширилсин", деб айтилди хабарда.
Бундан ташқари, ушбу кўрсатма АҚШнинг барча элчихоналари, ҳарбий базалари ва ҳарбий-денгиз судларига ҳам тааллуқли бўлади.
Аввалроқ Обама Перес дафн маросимига бориши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44 / 27.12.2024