19:32 / 29.09.2016
8328

Трамп кокаин истеъмолида гумон қилинмоқда

Фото: © AFP

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп қароргоҳи собиқ губернатор Ҳовард Диннинг Трамп борасида айтган сўзларини танқид қилди. Дин Трампни Ҳиллари Клинтон билан телебаҳслар бошланиши аввалида гиёҳванд модда истеъмол қилишда ошкора гумон қилган эди, деб ёзмоқда Американинг Hill газетаси.

"Диққат қилдингизми, Трамп доим тортмоқда. Кокаин истеъмол қиладими?" — деб ёзган эди Ҳовард Дин Twitter саҳифасида, 26 сентябрда бўлиб ўтган телебаҳсларга фикрини билдирар экан. Сўнгра, бир пайтлар шифокор бўлган Дин бу мавзуни MSNBC телеканалида янада ривожлантириб, Трампнинг қилиқларида кокаин истеъмол қилувчиларни ёдга солувчи ҳаракатлар борлигини айтган. 

"Мен ташхис қўймаяпман, аммо Трамп шундай қилаяпти. Мен бу масалани яхшилаб ўйлаб кўришни таклиф қиламан. Қизиқ ўхшашлик: у бангилар каби бурнини тортди. Бундан ташқари, уларга ўхшаб оғир-босиқликни намойиш этди, бу масалани ундан сўраш ажойиб бўларди", — деган Дин.

"Губернатор Динни сўзлари чегарадан чиққан ва бизнинг муҳим сиёсий баҳсларимизда унга ўрин йўқ. Миллионлаб америкаликлар икки номзоднинг сиёсатини қиёслаган бир вақтда, губернатор Дин кўча даражасига тушиб қолгани ачинарлидир", — дейилади Дональд Трамп қароргоҳи баёнотида. 

Hill нашрига кўра, Дональд Трамп қачонлардир кокаин истеъмол қилгани хусусида маълумотлар йўқ. Бундан ташқари, Трамп аввалроқ, алкоголли ичимликлар ичмагани ва тақиқланган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслигини айтган эди. 

 

Top