Спорт | 15:03 / 30.09.2016
5812
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдоши ўртоқлик учрашувда ғалаба қозонди

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичидаги рақибларидан бири – Қатар 29 сентябрь куни Сербияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг мураббийини алмаштирган Қатар терма жамоаси учун бу уругвайлик мутахассис Хорхе Фоссати бошчилигидаги илк учрашув бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ Себастиан Қуинтана хет-трик қайд этиб, ҳисобни 3:0 кўриниш олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва Қатар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Қатар Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўтказади. 11 октябрда эса Сурияни ўз майдонида қабул қилади.

Тайёрлаган:  Azamat Murodov

Мавзуга оид