Жаҳон | 12:30 / 30.09.2016
16080
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла раҳбари "биринчи рақамли душман" кимлигини маълум қилди

Фото: RIA

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатнинг мухолиф парламенти раҳбари Энри Рамосни "халқнинг биринчи рақамли душмани", эканини таъкидламоқда

"Ушбу мамлакатда, бугунги кунда халқни, аёлларни оғзидаги кўпиги билан ҳақоратлаётган, ҳар сафар кўпроқ зарар келтиришга уринаётган ёвузлик етакчиси ва раҳбарининг исми-шарифи бор –  у ҳам бўлса, биринчи рақамли душман Энри Рамос Альюпдир", — деган президент "Мадуро билан суҳбатда" ҳафталик кўрсатувида.
Қайд этиш жоизки, президент ва парламент ўртасидаги келишмовчилик саккиз ойдан ортиқроқ вақтдан бери давом этиб келаяпти. 

Аввалроқ, Мадуро мухолифат назоратидаги мамлакат Миллий ассамблеясини (парламент) давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиш билан таҳдид қилган ва халқ ёрдамида парламентга қарши тура олишини билдирган эди. Ўз навбатида парламент спикери Рамос, уни молиялаштиришни тўхтатиш билан қўрқитиб бўлмаслигини айтганди. 

Ҳозирда, Венесуэладаги вазият, маҳсулотлар тақчиллиги, пулнинг ўта қадрсизланиши ва нефть нархининг арзонлашуви ортидан давлат даромадининг тушиб кетиши ҳамда парламентда мухолифат томони етакчиликни қўлга киритгач, ижро ва қонунчилик ҳокимияти ўртасидаги инқироз туфайли тобора кескинлашмоқда. 

Мавзуга оид