13:00 / 01.10.2016
10381

Илм ва маърифат фидойиларига байрам муборак!

Устоз-мураббийлар...

Бу сўзни эшитган ҳар кимса бор-ки, аввало, унинг онгида бир касб эгаси гавдаланди. Бу тўғри, аммо моҳиятан-чи?
Инсон дунёга келиб, гапиришни, кулишни, юришни, югуришини, фикрлашни ўрганяптими, демак у коинаотнинг борлиғи сифатида яшяпти. Аммо у тўғри йўлдан юряптими ёки йўқ, бу бошқа масала.

Устоз-мураббийларимиз, улар ким бўлишидан қатъи назар, бир ҳарф ўргатишган, илм сирларини билдиришган, жисмоний ҳаракатларимизни меъёрлаштирган ва ёки ота-она ардоғи ва қўшничилик одоблари ҳақида насиҳат қилган бўлишадими уларнинг бари бизнинг мураббийларимиз, ҳаётий устозларимиздир.
Бу дунёда ҳар кимнинг бир устози бор. Бир сўз дея олишига имкон берган бир йўлбошчиси бор...

Kun.uz сайти 1 октябрь – мамлакатимизда Устоз ва мураббийлар байрами сифатида узоқ йиллардан бери нишонланиб келаётган экан, шу фурсатдан фойдаланиб, барча ўқитувчилар, устоз ва мураббийларнинг касб байрамлари, ҳаётий йўллари билан табриклайди. Илм ва маърифат йўлида кўрсатган фидоийлигингиз таҳсинга лойиқ. Барчангизга байрам муборак!

Top