Жаҳон | 12:40 / 01.10.2016
7792
1 дақиқада ўқилади

Кариб денгизи устидаги "Мэттью" тўфони бешинчи тоифагача кучайди

"Мэттью" довули кучайиб, энг юқори тоифага етди, деб хабар қилмоқда АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази. 

Марказ маълумотларига кўра, ушбу довул 2007 йили юз берган даҳшатли "Феликс" тўфонидан кейин илк бора кузатилаётган кучли тўфондир. 

Айни вақтда, унинг тезлиги сониясига 71,5 метрни ташкил этмоқда (соатига 257,4 км демакдир). Колумбиянинг Гальинас бурнидан 129 км шимоли ғарбда ва Ямайка пойтахти Кингстондан 700 км жануби-шарқда жойлашган тўфон эпицентри 10 км/соат тезликда ғарб томон ҳаракатланмоқда. 

Мавзуга оид