Британиялик маҳбуслар оғмахон (хомяк) ўлими туфайли турмани остин-устун қилишди
Буюк Британиядаги турмалардан бирининг маҳбуслари турмани остин-устун қилишди. Маҳбусларнинг бош кўтаришига маҳбуслардан бирига тегишли оғмахон (хомяк)нинг ўлими сабаблардан бири қилиб кўрсатилган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Тартибсизликларда бир камерада сақланган 4 маҳбус иштирок этган. Улар турмадаги мебель, шамчироқларни вайрон қилишган, сўнгра қаватлар орасида тортилган ҳимоя тўрига чиқиб, ўша ерда ўтиришган. "Улар ўзлари билан матрас, стул, егулик, тамаки ва ҳаттоки "Монополия" ўйинини бирга олволишган. Бундан кўринишича, улар у ерда узоқ вақт қолишга қарор қилишган", деб айтди прокурор Гордон Аспден.
Маҳбуслар камералардаги тинтувлардан шикоят қилишган, 23 ёшли маҳбус Кайл Блеки эса оғмахони ўлганидан қайғудалигини айтган.
Буюк Британияда интизомли маҳбусларга камерада жонзотлар сақлашга рухсат берилади. Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, оғмахон қаерда – турмада ёки маҳбуснинг оиласи билан эркинликда яшагани номаълум.
Исённи бостириш учун 4 соат талаб этилди. Ундан кўрилган зарар 12 минг фунт стерлингни ташкил қилган. Маҳбуслар ўзларини айбдор деб тан олганлар. Улар турли камераларга тарқатилган, кейинроқ уларни умуман бошқа-бошқа турмаларга жўнатиш режалаштирилди.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024