Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ди Маттео тайинланганидан 3 ой ўтиб «Астон Вилла» бош мураббийлигидан бўшатилди
«Астон Вилла» Роберто Ди Маттеони жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди.
«Клуб бу қарорга қониқарсиз натижалар туфайли келди», — дея аниқлик киритилган хабарда.
Ўтган мавсум якунида «Астон Вилла» Премьер-лигадан тушиб кетган ва мураббий Реми Гард ишдан кетганди. Шундан сўнг жамоанинг янги хўжайинлари италиялик мутахассис билан 2 йиллик шартнома тузди.
Клуб Чемпионшипнинг ортда қолган 11 туридан кейин 10 очко билан турнир жадвалининг 19-ўринида кетмоқда. Жамоа 13 августдан буён ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олмаган.
Мавсумлар оралиғида «Астон Вилла» трансферлар учун 50 миллион фунтга яқин маблағ сарфлаган ва бу «Реал»нинг ёзги трансферлардаги харажатидан 2 баробар кўпроқ бўлганди.
Эндиликда жамоани Стив Кларк вақтинчалик бошқариб туради.
Бирмингемликлар жамоасида Ди Маттеонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номлар орасида Стив Брюс, Мик Маккарти ва «Ҳаддерсфилд» бош мураббийи Дэвид Вагнер номлари тилга олинмоқда.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
23:42 / 04.08.2025
Андижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактабнинг директори ишдан бўшатилди
19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
19:15 / 14.07.2025