Жамият | 12:34 / 03.10.2016
8107
1 дақиқада ўқилади

Сохта ишбилармон яроқлилик муддати ўтган қандолат маҳсулотларини пулламоқчи бўлди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Равил Исанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2016 йил 12 январь куни “Ўрикзор савдо комплекси” атрофида фуқаро Улуғбек Рустамовга чет элда ишлаб чиқарилган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган, жами 63 минг 840 дона Corny Big, Corny milch, Corny choco, Corny gold номли 131 млн 40 минг сўмлик қандолат маҳсулотларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Исановга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қонуний жазоланди.
 

Мавзуга оид