Жамият | 23:14 / 04.10.2016
14791
2 дақиқада ўқилади

Америкалик комик актёр саратондан фориғ бўлди

"Ота-она билан танишув", "Намунали урғочи", "Музейдаги тун" ва бошқа кўплаб комедик фильмлар бўйича таниқли бўлган америкалик комик актёр Бен Стиллер унга саратон ташхиси қўйилганига жиддий ёндашгани ҳақида сўзлаб  берди.

Стиллернинг айтишича, унга бундай ташхис 2 йил аввал қўйилган ва у бу касалликни енгиш учун операциядан ўтишига тўғри келган. Актёр шифокорлар унда саратонни қандай босқичида аниқлашганини айтмаган, бироқ саратонни аниқлашнинг замонавий синовигина унга бу дарддан фориғ бўлишга ёрдам берган.

Айнан шунинг учун Стиллер очиқчасига ўз тажрибаси билан бўлишишни ўз бурчи деб ҳисоблаб, одамларни тиббий кўрикдан мунтазам ўтишга чақирди. Чунки актёрнинг фикрича, одам ўз касаллиги ҳақида қанчалик эрта билса, уни енгиши шунчалик осон бўлади. Актёрнинг ўзи эса ўсимтадан тўлиқ халос бўлганига қарамасдан, мунтазам равишда шифокорлар кўригидан ўтиб туришни канда қилмайди.

 

Мавзуга оид