Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфел минорасига очилувчи манзарага эга квартира жуда катта нархга баҳоланди
Hurwitz-James кўчмас мулк агентлиги Парижнинг 16-округидаги квартирани таклиф қилмоқда. Квартирадан Эйфел минорасига ажойиб манзара очилади.
Таклиф қилинаётган икки қаватли пентхаус 8 та ётоқхона, 10 та ванна, лифт, спа ва сауна билан жиҳозланган. Квартиранинг умумий майдони 800 метр квадратни ташкил қилади. Квартира ар-деко даврига мансуб уйнинг юқори қаватларида жойлашган. Квартира ертўласида қимматбаҳо нарсаларни сақлаш учун зирҳланган эшикли учта секция ва автомобиллар учун гараж жойлашган. Квартира 45 млн ерога баҳоланган ва тахмин қилинишича, Париждаги энг қимматбаҳо квартира ҳисобланади.
Айни вақтда Париж яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатида 5-ўринни эгалламоқда ва бу борада Токио, Лондон, Гонконг ва Нью-Йоркдан кейинги ўринни эгалламоқда. Москва, маълумотларга кўра, энг қиммат шаҳарлар орасида 15-ўринни эгалламоқда. Агентлик маълумотларига кўра, Москвада энг қиммат квартира 37 млн евро туради.




Мавзуга оид
09:47 / 31.10.2025
Луврдаги ўғрилик бўйича яна беш гумондор қўлга олинди
13:41 / 03.09.2025
Депарде жинсий зўравонлик айблови бўйича судга тортилади
08:12 / 06.07.2025
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
13:36 / 03.07.2025