16:30 / 05.10.2016
3947

Италиялик денгизчилар Ўрта ер денгизида 1800 нафар қочқинни қутқариб қолишди

© Reuters

Италия соҳил хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳалокатга учраган қайиқларда 1,8 минг қочқинни қутқаришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

Кенг кўламли қутқарув операцияси денгизда ноқонуний муҳожирлардан иборат бир нечта қайиқ кўрингач бошлаб юборилган.

Тезкор тадбирларга қарамай, қочқинлардан айримлари ҳалок бўлди. Соҳил хавфсизлиги хизмати ходимлари сувдан ўўтизга яқин жасадни олиб чиқишди. Уларнинг ярими аёллар ва болалар эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, айни дамда Ўрта ер денгизида яна бир қанча қайиқ сузиб юрибди. Уларнинг айримлари одамлар билан шунчалик тўлган-ки, сувга ағдарилиб кетишлари ҳеч гап эмас. Уларнинг сони мингга етиши мумкин.

Top