Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар дзюдо бўйича Тошкент Гран-Присининг илк кунида 7та медаль олди
Фото: Ўзбекистон дзюдо федерацияси
6 октябрь куни Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При турнири бошланди. «Ўзбекистон» спорт мажмуасидаги ушбу турнирнинг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчиларга 7та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берган.
7 вазн тоифасида бўлиб ўтаётган курашларнинг 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги мусобақасида Муҳриддин Тиловов олтин медални қўлга киритди.
Кумуш медаль 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида гиламга чиққан Диёра Келдиёровага насиб қилди.
Яна 5 нафар ўзбекистонлик дзюдочи бронза билан кифояланди: Нодира Гулова (-48 кг), Муқаддас Кубаева (-48 кг), Гулойим Жумабоева (-52 кг), Санобар Султонова (-57 кг) ва Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг).
Умумжамоа ҳисобида россиялик спортчилар 1-ўринни эгаллаб турибди. Делегация ҳисобида 2та олтин ва 1та кумуш медали бор.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024