12:15 / 08.10.2016
7862

Samsung эгилган қутига патент олди

Фото: theaustralian.com

Samsung компанияси эгик шаклдаги қутига лицензия олди. Тахминларга кўра, у телевизорларни ташиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Ҳужжат АҚШ патент бюроси (USPTO) томонидан эълон қилинган.

Қути бошқаларидан унчалик жиддий фарқ қилмайди. Бироқ, унинг эгик шакли маҳсулотни хавфсиз ташишга нақадар ёрдам бериши номаълум. Шу билан бирга, юкларни етказиб беришда ноқулайликка сабаб бўлмаслиги керак. Чунки, унинг эгиклиги унчалик ҳам сезиларли эмас. 

Ушбу қутини ишлаб чиқиш устида 4 киши иш олиб борган ҳамда патент олиш учун ариза 2015 йилда топширилганига қарамай, USPTO энди унга патент беришга қарор қилган. 

Top