15:07 / 09.10.2016
5766

АҚШда «Мэттью» довули туфайли ҳалок бўлганлар сони 14 нафарни ташкил қилмоқда

Фото: AFP

АҚШда «Мэттью» довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди. Табиий офат туфайли 2 миллиондан ортиқ киши таҳдид остида қолган.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 10 нафар экани айтилганди.

ABC News телеканалида хабар қилинишича, Флорида штати ҳукумати яна 2 кишининг ўлимини тасдиқлади. Жоржия ва Жанубий Каролина штатларида ҳам бир нафардан киши довул қурбонига айланган.

Шунингдек, Жанубий Каролинада 670 716, Шимолий Каролинада — 768 856, Флоридада эса 561 862 бино электр таъминотидан узилиб қолган.

Бундан олдинги хабарларда ўтган ҳафтада Гаитига ёпирилган «Мэттью» довули 900дан ортиқ кишини ёстиғини қуритгани маълум қилинганди.

Top