Жаҳон | 14:43 / 09.10.2016
7432
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз берди

Фото: twitter.com/@cctvnews

Хитой шарқидаги Нанкин шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди.

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, портлаш заводнинг асбоб-ускуналар сақланадиган қисмида рўй берган.

Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.

Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар йўл олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид