Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон жанубида содир этилган портлаш туфайли 14 киши ҳалок бўлди
© AP Photo
Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилояти ҳудудида рўй берган теракт 14 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда АР ахборот агентлиги хабар қилган.
Манба хабарига кўра, портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль Лашкаргоҳ шаҳрида "кўкка учган".
Қурбонларнинг 10 нафари полиция ходимлари, шунингдек, тинч аҳоли вакилларидан 4 киши ҳалок бўлган.
Ҳукумат қурбонлар сони ортиши эҳтимолини истисно этмаган.
Жароҳатланганлар сони ҳақида аниқ маълум қилинмаган.
Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олмади.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026