Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд Санога коалиция самолёти зарба берганини норасман тан олди
Фото: Reuters
Саудия Арабистони норасмий равишда, ўзи етакчилик қилаётган коалиция самолётларидан бири Ямандаги мотам маросимига ҳаво зарбаси берганига иқрор бўлди. Бу ҳақда, Би-би-си телеканали хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Саудия Арабистони Буюк Британиянинг ҳодиса юзасидан суриштирув ишларида иштирок этиш бўйича сўровини маъқуллаган. Эндиликда, терговчилар ҳаво зарбаси учувчининг шахсий қарори ёки қўмондонлик буйруғи асосида амалга оширилганига ойдинлик киритишлари лозим.
Ўтган ҳафта шанба куни, 8 октябрда Яман пойтахти Сана шаҳрининг хусийлар назоратидаги ҳудудида бўлиб ўтаётган мотам маросимига берилган ҳаво зарбаси оқибатида 140 киши ҳаётдан кўз юмган, 525 киши жабрланган эди. Исёнчилар фожиада ҳукумат томонида кураш олиб бораётган Саудия етакчилигидаги араб коалициясини айблашди.
Мавзуга оид
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
17:57 / 20.02.2026
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026