Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон гидроэнергетика соҳаси бўйича ОТБ билан ҳамкорлик қилмоқчи
Фото: uzbekenergo.uz
Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасини модернизация қилиш учун Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилишни режалаштираяпти.
Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон ОТБнинг 215 млн долларлик кредитини олиш ниятида.
Лойиҳа доирасида 3та мавжуд гидростанцияларни модернизация қилиш ҳамда 3та кичик ГЭСлари барпо этилади. Бу эса, Ўзбекистондаги қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга кўмак беради.
Яқин орада томонлар лойиҳа концепциясини ишлаб чиқишга киришади. ОТБ шу мақсадда яна 2,5 млн долларлик техник ёрдам ҳам кўрсатади.
2015 йил ноябрида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат гидроэнергетика соҳасини 2016-2020 йилларда ривожлантириш бўйича 889,4 млн долларлик дастурни тасдиқлаган эди.
Унинг доирасида мамлакатда 9та янги ГЭС қурилса, 15та мавжуд станциялар модернизация қилинади, бу эса қўшимча равишда йилига 5,25 млрд. кВт.с электр энергиясини олишга имкон беради.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026