15:22 / 12.10.2016
5015

Болгариялик кончилар ерости кўмир конида норозилик билдиришмоқда

Фото: nova.bg

Болгария ғарбидаги конлардан бирида ишловчилар иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаётгани ва камайтирилишига норозилик сифатида иш ташлаш ўтказмоқда, деб хабар қилмоқда Nova TV телеканали.

10 октябрь куни 125 киши "Бобов дол" кўмир конида еростига тушиб, шундан бери ер юзасига чиқишаётгани йўқ. 

Кончилар кон раҳбарияти вакили музокаралар ўтказиш учун еростига тушишини талаб қилишмоқда. 

Улар иш ҳақининг тўланмагани ҳамда унинг қисман камайгани ва ишини йўқотиб қўйиш эҳтимолига қарши норозилик билдиришмоқда. 

Телеканалга кўра, норози кончилар ишлаётган конлардан бири октябрь ойи бошида ёпилган. Эндиликда, кончилар бунинг натижасида ишдан бўшатилмаслигига кафолат талаб қилишмоқда. 

Шу билан бирга, намойишчиларнинг қачонгача еростида қолишни режалаштираётгани маълум эмас. Кон вакиллари ҳам бунга изоҳ беришмаган. 

Дастлаб, норозилик билдирганлар сони 130 нафар бўлган, бироқ беш нафари соғлиғи ёмонлашгани боис, ер юзасига қайтиб чиқишган. 

Top