08:00 / 13.10.2016
7279

Трамп: ИШИД Клинтоннинг президентлик сайловида ғалаба қозонишига умид қилмоқда

Фото: © AP

АҚШ президентлик сайловида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг баёнот беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Американинг келгуси етакчиси бўлиши учун дуо қилиб, умид қилаяпти. Бу ҳақда, Foreign Policy журнали ёзмоқда.

«ИШИД нафақат Яқин Шарқни, балки у мана шу мамлакатни ҳам ўз назоратига олади. Ишонинг, улар умид қилмоқда. Улар сайловларда Клинтон ғалаба қозонишига умид қилмоқда», — деган республикачи номзод Флоридадаги тарафдорлари билан учрашувда. 

Трамп шунингдек, ўзи ғалаба қозонгудек бўлса, террорчилик гуруҳи учун «энг даҳшатли» инсон бўлишини айтган. 

 

Top