Рамзон Қодиров: Емельяненко қизига ҳужум қилган қаттиқ ва ошкора жазоланиши керак
Россия ММА иттифоқи президенти Фёдор Емельяненконинг қизига ҳужум қилган шахсга бериладиган жазо, қатъий, ҳиссиётли ва ошкора бўлиши даркор. Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Емельяненконинг қизига уюштирилган ҳужум борасида шундай фикрларни билдирган.
"Бу, жиддий равишда тергов олиб боришни талаб қилувчи, айбдорларни эса, қонун доирасида қаттиқ жазолаш лозим бўлган, кишини ғазаблантирадиган воқеа. Бунда, нафақат, қизни урганлик учун суд қилиш керак, балки миллатлараро фитна қўзиш мақсади учун ҳам маҳкама олдида жавоб бериши лозим", — дейилади Чеченистон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда.
Унинг сўзларига кўра, қизга, унинг кимни қизи эканини билган ҳолда, қасддан ҳужум қилишган.
"Шунчаки уриш, жисмоний оғриқ етказиш ёки тунаш мақсад қилинганига ишониш қийин. Катта эҳтимол билан кенг жамоатчилик орасида салбий муносабат уйғотиш вазифаси турган", — деб қайд этган Қодиров.
Шу билан бирга, Қодиров ҳужум қилганни "ҳақиқий шайтон", деб, унинг учун "бу дунёда муқаддас нарса йўқ"лигини таъкидлаган.
"Ушбу муаммо билан нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки кенг жамоатчилик ва жойлардаги маҳаллий ҳукуматлар жиддий шуғулланиши лозим. Акс ҳолда, ҳар бир болага қуролланган қўриқчи қўйишга тўғри келади", — дейилади баёнотда.
Рамзан Қодиров, шунингдек, Емельненконинг қизига тезроқ соғайиб кетишни тилаган.
Аввалроқ, Фёдор Емельяненконинг вояга етмаган қизи, унга ҳужум қилингани оқибатида шифохонага ётқизилгани, 13 октябрда шошилинч Болалар жарроҳлиги ва травматологияси илмий-тадқиқот институти қизга жавоб бергани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
09:50 / 31.10.2024
Қодиров: Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди
22:32 / 29.10.2024
Чеченистонда махсус кучлар университетига дрон ҳужум қилди. Рамзан Қодиров қасос олишга ваъда берди
07:30 / 14.10.2024
Доғистон раҳбари Қодировнинг Керимовга қарши таҳдидларига жавоб қайтарди
01:15 / 09.10.2024