07:44 / 14.10.2016
58434

“Tulpor Invest Group” уйлари – сизнинг хотиржамлигингиз учун шинам масканлар

Тошкент шаҳрида замонавий яшаш жойлари қуриш билан шуғулланадиган “Tulpor Invest Group” компанияси “Шофайз” мажмуасини қуриб битказди.

Мажмуа қўриқланадиган ҳудуд, яқиндаги мактаб, боғча, коллеж, ёқилғи қўйиш шохобчаси, автобус бекати ва бошқа бир қанча қулайликлари билан диққатга сазовор.

“Шофайз” уйлари 2 ва 3 хонали бўлиб, уларнинг қурилишида малакали мутахассислар фаолият олиб борган. Уйларнинг қурилишида сифатли ва асл маҳсулотлар ишлатилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, биноларнинг барча қаватларида лифт ишлайди. Бу истиқомат қилувчи ҳар бир киши учун янада қулайлик ва осонлик туҳфа этади. Бундан ташқари, ёз оқшомларида мажмуа ҳудудида суҳбатлашиш учун махсус жойлар – айвончалар ўрнатилган.

Уй ичи таъмирсиз бўлиб, бунинг ҳам ўзига яраша маъноси бор. Гап шундаки, бу ҳолат харидорнинг ўзи уй дизайнини танлашига ва уни ўз таъбига кўра безашига имкон беради. Уйлар таъмири учун ҳам қурилиш компанияси барча ёрдамни кўрсатади.

Турар-жой мажмуасида қўриқлов хизмати йўлга қўйилган, чунки компаниянинг ўз олдига қўйган мақсадларидан бири: “Харидорнинг доимий хотиржамлиги ва гўзал ҳаёт кечиришлари учун хизмат қилиш”.

“Tulpor Invest Group” компанияси уйларини харид қилиш учун тўловнинг исталган туридан фойдаланиш мумкин. Пули тўланган уй калити эса 2 иш куни ичида ўз эгасига топширилади.

Компания менежерлари ҳафтада олти кун, соат 9:00дан 18:00гача ишлайди. Улар бизга алоқага чиқишлари учун эса қўнғироқ қилишингиз ёки компания офисига ташриф буюришингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус кўчаси 27а-уй.
Телефон: +99898 306-60-70

Шу ўринда эслатиб ўтишни лозим билдик, “Tulpor Invest Group” янгиликларидан хабардор бўлиш учун www.tulpor-invest.uz сайти ёки Facebook ва Instagramm ижтимоий тармоқларини кузатиб боринг.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top