16:59 / 17.10.2016
6147

Бэйл «Реал»даги маоши Роналдуники билан тенг бўлишини истамоқда

Фото: The Times

«Реал»нинг уэльслик яримҳимоячиси Гарет Бэйл янги шартнома борасида раҳбарият билан музокараларни давом эттирмоқда.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли футболчи мадридликлар клуби сафида яна бир етакчи ҳужумчи Криштиану Роналду билан бир хил маош олишни истамоқда. Ҳозирда португалиялик футболчининг ҳафталик маоши миқдори 410 минг еврони (солиқларни чиқариб ташлаганда) ташкил қилади.

Бэйлнинг ҳозир ҳафталик маоши миқдори эса 289 минг еврога (260 минг фунт) тенг.

Бундан аввалги хабарларда Гарет Бэйл билан шартнома 2019 йилдан 2022 йилга қадар узайтирилиши ва шартномада унинг бадал пули миқдори 500 миллион евро этиб белгиланиши айтилганди.

Манба: Tribuna.uz

Top