Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ боксчи Костя Цзюнинг ўғли профессионал боксчи сифатида фаолиятини бошламоқчи
Фото: ТАСС
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Костя Цзюнинг ўғли Тим Цзю декабрда илк маротаба профессионал рингга тушади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен бокс залида катта бўлганман ва бу билан шуғулланмоқчиман.
Менинг бобомда барчаси ёзиб қўйилган ва мен отам ишлаган жадвал бўйича ишламоқчиман.
Мен биринчи бўлишим шарт. Бу менинг қонимда бор. Мен ҳеч нарсага қарамай шундай кайфиятда бўламан", деб айтди ёш боксчи.
Австралияда яшовчи Тим Цзю ҳаваскорлик боксида фақат бир мартагина мағлубиятга учраган ва отаси мураббийлигида машқ қилади.
"Биз анчадан бери профессионал рингда иштирок этишни режалаштиргандик", деб айтади собиқ чемпионнинг ўзи.
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025