16:21 / 21.10.2016
6905

ОАВ: "Нобель лауреати Боб Дилан энди оддий Боб Диланга айланиб қолди"

Фото: Twitter.com/rt

Америкалик қўшиқчи, рассом ва актёр Боб Диланнинг сайтидан Нобель мукофотини англатиб турувчи ибора йўқолиб қолди. Мукофот ҳақидаги эслатма мусиқачининг сайтида 20 октябрь куни пайдо бўлган эди.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, “адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати” ибораси саҳифадан ўчириб ташланган.

“Нобель мукофоти соҳиби Боб Дилан энди оддий Боб Диланга айланиб қолди”, — деб ёзган газета.

Маълум қилинишича, қўшиқчи шу пайтга қадар мукофот олганига изоҳ бермаган.

Маълумот учун, Боб Дилан Нобель мукофотини 2016 йилда “Буюк Америка анънавий мусиқачилигида янги шеърий ифода яратгани учун” қўлга киритган эди.

Бунгача бир неча марта Нобель қўмитаси Боб Дилан билан боғлана олмагани тўғрисида хабарлар берилганди.

Top