17:22 / 25.10.2016
7499

Вулқонда нон пиширувчи исландиялик ҳақида қисқаметражли фильм ишланди

Режиссёр Элисон Грассо Исландияда яшовчи, хамирни махсус идишга солиб, сўнгра уни вулқон манбасига кўмиб, ундан нон тайёрлайдиган Виктор Свейнссон ҳақида қисқаметражли фильм суратга олди. Бу ҳақда Eater хабар бермоқда.

Мазкур манбада ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 100 даражани ташкил этади. Албатта, бу ҳарорат одатий печдан фарқ қилади, аммо нон пишириш учун етарли ҳисобланади. 

Хамир арпа ва бўғдой уни, шакар, сут, хамиртуруш ва туздан тайёрланади. Шундан сўнг у ҳаракатда бўлган вулқондан унча узоқ бўлмаган ерда идишга солиб кўмилади.

Орадан роппа-роса бир кун вақт ўтиб, тайёр нонни ердан кавлаб олиш мумкин бўлади. Грассонинг айтишича, “ажойиб таъмга эга, мазали маҳсулот ҳосил бўлади”.

Top